Шимолий Кореяда шифокорлар мамлакат жануби-ғарбида ўткир ичак касаллиги авж олганини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар берди.
Қайд этилишича, “ўткир ичак эпидемияси авж олгани” муносабати билан республика раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Хванхе провинсиясининг Хежу шаҳрига дори-дармон партиясини юборган.
У ўткир касаллик юқтирганликда шубҳа қилинган беморларга “эҳтиёткорлик билан карантин чоралари” кўрилишини ва шаҳарда интенсив дезинфекция ишларини олиб боришни буюрди.
Aгентлик касалликнинг аниқ номи ва касалланганлар сони ҳақида маълумот бермаган.