Ҳар куни Донбассдаги жангларда мингга яқин украиналик ҳимоячи ҳалок бўлади ёки яраланади, ўртача – 200 дан 500 нафаргача. Бу ҳақда Россия Федерацияси билан музокараларда Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия айтиб ўтди.
Депутатнинг қўшимча қилишича, Украина армиясида бир миллионга яқин киши хизмат қилмоқда, яна икки миллион кишини ёллаш имконияти бор. Украина Қуролли кучлари, хусусан, Донбассда жангни давом эттириш учун кучга эга.
Россия Федерациясига қарши туриш учун Украинада энди қурол ва ўқ-дорилар йўқ.
“Бизда ҳужумга, қарши ҳужумга ўргатилган одамлар бор, аммо бунинг учун бизга қурол керак”, дейди Арахамия.
Шунингдек, Россия Федерацияси билан расмий музокаралар музлатилганига қарамай, телефон мулоқоти давом этаётганини айтди.
Арахамия прогнозига кўра, Россия Федерацияси Ғарб санкциялари таъсирини 3-4 йил ичида тўлиқ ҳис қилади.
Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари
9 июнь куни Мудофаа вазири Алексей Резников Украина ҳар куни юзга яқин аскарини йўқотаётганини, ярадорлар сони эса кунига беш юзга етиши мумкинлигини айтди. Ўша куни Президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк бошқа рақамни айтди: унга кўра, кунига 100-200 украиналик ҳимоячи ҳалок бўлмоқда.
1 июнь куни Президент Владимир Зеленский ҳар куни 60 дан 100 гача украиналик аскарлар фронтда ҳалок бўлаётганини айтди. Унинг қайд этишича, ҳар куни яна 500 га яқин одам жароҳат олади.
Еслатиб ўтами, Украинага қарши уруш еълон қилган Россия армиясининг тахминан 21 минг 900 аскари урушда ҳалок булган.
Шунингдек, 181 самолёти, 154 вертолёти ва 884 танки йўқ қилинган
Украина Бош штаби Россия армиясининг 24-февралдан 25-апрелгача бўлган йўқотишлари ҳақида баёнот берган
Баёнотга кўра, Украинага ҳужум қилган Россия армиясидан 21 900 га яқин аскар ҳалок бўлган, 181 рус самолёти, 154 вертолёт, 884 танк, 2258 зирҳли машина, 411 артиллерия, 149 ракета учириш тизими ва 69 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинган.
Россия кучлари, шунингдек, 1566 та машина, 8 та кема ва йенгил тезюрар қайиқ, 76 та ёнилғи ташиш танкери ва 201 та учувчисиз учиш аппаратини йўқотди.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 25-март куни берилган баёнотда, Украинада 1351 нафар рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Сарвиноз Иминжонова