Англиялик беш ёшли қизалоқ китоб ёзиш орқали Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “УПИ” хабар бермоқда.
Белла Жей Дарк дунёдаги энг ёш ёзувчи бўлиб, унинг “Йўқолган мушук” номли китоби 1000 дан ортиқ нусхада сотилган. Асар нусхаларини тарқатишда ёрдам берган қизнинг онаси Челси қизи билан фахрланишини айтган.
“Отаси ҳам, мен ҳам у билан фахрланамиз”, дейди аёл.
“Йўқолган мушук” – кўчада адашиб қолган ва онасисиз нотаниш жойларда юрмаслик кераклигини англаган мушук ҳақидаги ҳикоя. Ёзувчи қизалоқнинг онаси бу ҳикоя бошқа ёш болалар учун ибратли бўлади, деб ҳисоблайди.
“Белла биттадан ташқари барча расмларни ўзи чизган”, дея қўшимча қилган Челси.
Шунингдек, қизалоқнинг онаси Белланинг ёзиш қобилиятини ривожлантиришда давом этишига ва “Ёқолган мушук”нинг давомини ёзишига ишончи комиллигини таъкидлаган.
Малоҳат Анарова