Инсон хулқ-атворини ўрганиш одамлар қандай ҳаракат қилишлари, ўйлашлари, ҳис қилишлари ва идрок этишлари ҳақида кучлироқ тушунча яратишга ёрдам беради. Ишониш қийин, бироқ кўпгина психолог ва тиббиёт ходимларининг фикрига қараганда, кишининг қандай касалликка чалиниши — унинг феъл-атворига боғлиқ экан.
Жумладан: Ўзини доим ҳаётда нотўғри йўл, нотўғри касб танлаганликда, шахс сифатида ўзини кўрсата олмаганликда айблайдиганлар — оёқ оғриғидан шикоят қилишади;
Қачон қарасанг, ўзидан ва атрофдагилардан норози, дунё кўзига тунд кўринадиган, нуқул келажагидан ташвишланадиганлар — кўз касалликларига чалиниш мумкин;
Ўзини доим паст баҳолайдиган, тушкун кайфиятга мойил, тез йиғлайдиган, арзимаган ўзгаришлардан ҳам тиззаларигача қалтирайдиган кишиларнинг — нафас олиш тизими ва ўпкаси билан боғлиқ муаммо келиб чиқади;
Гастрит (ошғозон касаллиги) — нуқул ташвишда юрадиган, ўзига ишонмайдиган, ҳар қандай майда-чуйдага ҳам сиқилиб асабийлашаверадиган ва кечалари уйқуси қочиб кетадиган кишиларга “ёпишади”;
Томир тортишиш — бу ҳам ҳар нарсадан ҳадиксирайдиган, нуқул асабийлашадиган, ҳатто хотиржам овқат танаввул қила олмайдиган, қаршисида турган муаммолардан қўрқиб яшайдиган кишиларни таъқиб қилади;
Тажаввузкор, урушқоқ, табиати қўпол кишилар — кўпинча бронхиал астмага чалинади. Халқ орасида бежиз “нафратдан нафас олишим қийинлашади” деган гап чиқмаган;
Ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган, тажаввузкор, ҳамма нарсада биринчи бўлишга қизиқадиганлар юрак ва қон-томир касалликларига тез чалинади. Колумбия университети олимларининг маълумотларига кўра, юрак хасталикларининг пайдо бўлишига кўпинча ғазаб ва асабийлашиш сабаб бўларкан;
Ошқозон яраси ва ўн икки бармоқ ичаклари касаллиги билан ҳиссиётчан, сал нарсага ҳам ташвишланаверадиганлар азобланади. Малакали мутахассислар ошқони оғрийдиган беморларни уларнинг хулқатворига қараб, аниқроғи асабийлашиш даражасига қараб тез билиб олишади;
Хафагарчиликни кечира олмайдиган, бўлар-бўлмасга асабийлашаверадиган “ёвуз табиатли” одамларнинг жигари ва ўти, сафро чиқарувчи йўллар оғриши мумкин;
Салга “пов” этиб ловуллаб кетиш, ўжарлик гипертония — қон босими касаллигига олиб боради. Шифокорлар орасида ҳатто “гипертоник характер” деган атама бор. Ўта ўжар, ҳаммага ўргатишни яхши кўрадиганлар феъл-атворли кишилар (кўпинча лидерлик, яъни етакчилик хусусиятига эга раҳбар ходимлар) қон босимидан ташқари (натижасида) юрак хасталиклари билан ҳам оғриб туришади;
Ўзгаларнинг фикрига ва хатоларига тоқат қилолмайдиганларда — мигрен хасталиги (сурункали бош оғриғи) кўп учрайди. Шунингдек, бундай одамларга тез хафа бўлиб қолиш одати хос нарса. Улар ҳамма нарсадан ташвишланиб тезда депрессия ҳолатига тушиб қолади;
Жонжон” деб гапиришни яхши кўрадиган, тезда таъсирланадиган, кайфияти ҳар ярим соат ичида баҳор об-ҳавоси каби ўзгарувчан одамлар — кўпинча қанд касаллигидан қийналади.
Мутахассислар фикрича ,аслида феъл-атвор об-ҳавога қараб ўзгариши 100 дан 60%ни ташкил этар экан. Хозирги кунда касаллик келиб чиқиши фақатгина феъл-атворга эмас, балки тўғри юриш, овқатланиш ёҳуд об-ҳаво сабабли хам юзага келиши мумкин.
Диличеҳра Қайимова