Кўпчиликда фарзандимни боғчага жойлаштирмоқчи эдим лекин вақтим бўлмаяпти, болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ота онасидан бошқа шахслар ҳам мурожаат қилишлари мумкинми деб мурожат килишади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги масъул ходимидан жавоб олдик.
Шуни такидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан аризачи сифатида ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинадилар, шунингдек, давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари мумкин.
Болани учинчи шахслар томонидан ташкилотга навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун мурожаат этиш фақат ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки боланинг яқин қариндошлари томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилади.
Зарнигор Пўлатова