QR-код метрикага тенглаштирилади, никоҳдан ўтиш ва ажралиш учун аризалар ДХМларда қабул қилинади

ФҲДЁ эшигида навбат кутиш ва ортиқча қоғозбозликлар даври тугаяпти. Адлия вазирилиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, одамларга кўп қулайликлар бўлади.

Хусусан:

туғилганлик тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади. Бунда бола туғилганида туғруқхонада бериладиган тегишли QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади;

никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади;

никоҳдан ўтиш учун ариза берилгани ҳақида яшаш жойидаги маҳалла комитетини хабардор қилиш шарт бўлмайди;

никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда яраштирув комиссияларига электрон тизим орқали хабар юборилади (ҳозир фуқаролар ўзлари боришлари керак);

фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига сўровнома юбориш ва хулоса олиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Лойиҳа қабул қилинса, ФҲДЁда қоғозбозлик ва коррупциявий омилларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Лойиҳага ҳавола