Сақич чайновчилар, ҳайвонлар психологи – сиз билган ва билмаган ноодатий касблар

Дунёда шундай ноодатий касблар борки, уларнинг номлари ва мақсадларини билмаймиз ҳам. Демак, эътиборингиз марказида мавжудлигига ишониш қийин бўлган айрим касблар:

 Ҳайвонлар учун психолог

Ҳайвонлар психологи уй ҳайвонлари хулқини таҳлил қилиш ва уларнинг ҳолатини хўжайинига тушунтириш билан шуғулланадилар. Муаммолар келиб чиқишини олдини олишга кўмаклашадилар. Чет элда ушбу касб эгаларига талаб кун сайин ортиб бормоқда. Улар йилига ўртача 30.000$ ишлашади. Муҳими ҳайвонларни ёқтириш, улар билан ишлай олиш керак.

 Гумологлар

Номидан кўриниб турибдики, гумологлар сақич чайнашади. Дигитал Жоурнал нашрининг ёзишича, уларни техник ходимлар томонидан ишлаб чиқилган сақичнинг лаззатлари ва тўқималарини синаб кўриш учун “Кадбери” каби конфет ишлаб чиқарувчилар ёллашади. Уларнинг ўртача йиллик иш ҳақи 58.000$.

 Заҳарлар дигустатори

Бу энг хавфли касблар рўйхатига киради. Браян Фрай – ушбу касб волонтёрларидан бири. Фрайни 26 хил заҳарли илонлар , сўнгалчилар, сколопендралар,чаён ва медузалар чақишган. Собиқ сузувчи ҳозиргача яхши формада бўлса ҳам, унинг танасини “жароҳатлар каталоги” сифатида ишлатиш мумкин. Браяннинг иши турли заҳарли ҳайвонлар заҳрини “ татиб “ кўриш ва уларга қарши восита яратилишига ёрдам беришдир.

 Булардан ташқари “Жаннат оролининг қўриқчиси” ҳам энг ғайритабиий ва юқори маош тўланадиган касбларга киради. Бу вазифа эвазига 6 ой мобайнида 110.000$ ишлашингиз мумкин. Келиннинг дугонаси, илонсоғарлар ҳамда башорат тузувчи кишилар ҳам сердаромад иш эгалари ҳисобланишади. Яқин келажакда ушбу ноодатий касблар ҳам одатийдек бўлиб қолиши ажаб эмас!

Зайнаб Тўраева, ЎзДЖТУ талабаси