Президент: “Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак”

Айни пайтда Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви давом этмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев судланганлик ҳолати ўша шахснинг қариндошларига таъсир қилмаслиги қомусга муҳрланишини айтган.

“Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз «тизим»дан энди бутунлай воз кечамиз. Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми? Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур”, деган президент.