Дунё олимларининг тадқиқотларига қараганда , ҳар юз миллион одамдан бирининг ёмғирга аллергияси бор. Бундай одамнинг баданига сув тегса, олдин қизаради, кейин шишиб кетади. Агар у ёмғирда қоладиган бўлса, ҳалок бўлиши ҳам мумкин.
Шунингдек, ёмғир билан боғлиқ бир қанча аниқ фактлар ҳам инсонни ҳайратга солади.Масалан, Саҳродаги одам ёмғирда қолиб ҳам қуруқ юриши мумкин. Чунки томчилар ерга етиб келмайди, қизиб турган ҳаво уларни буғлантириб юборади.
Ҳиндистондаги Черапунжи шаҳри дунёдаги энг серёғин шаҳар саналади. Бу ерга йилига ўртача 26 460 мм ёмғир тушади.
АҚШнинг Огаё штатидаги Уайнсберг шаҳарчаси ҳар йили 29 июл санасини ёмғир билан ўтказади. Бу ҳол юз йилдан бери такрорланяпти.
Пара шаҳрида аҳоли соатини ёмғирга қараб тўғрилаб олади, чунки бу ерда ёмғирлар одатда бир вақтда ёғади .
Ёмғир одатда 5,6 рН кислотага эга бўлади. Кислота миқдори кам бўлса, ёғин кислотали деб ҳисобланади. 5,5 кислотали ёмғирда бактериялар, 4,5 кислоталисида эса ҳашаротлар, сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар ҳалок бўлади.
Мадина Омонқулова