Кеча, 20 июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби томонидан пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили бўйича маълумот берилган эди.
Унда, пора олиш жиноятлари бўйича $2,3 млн ва 113,7 млн сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда АҚШ долларида, 29 та ҳолатда сўмда олинган.
Энг кўп пора миқдори $2 млн, энг кам пора миқдори $50 бўлган бўлса, ўртача пора миқдори $37 819 дан иборат бўлгани қайд этилган.
Аммо, агентлик мазкур хабардаги маълумотларни тақдим этишда техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, аслида апора олиш жиноятлари бўйича $500 минг ва 113,7 млн сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда (ўртача $8065) АҚШ долларида, 29 та ҳолатда (ўртача 3,92 млн сўм) сўмда олинган.
Энг кўп пора миқдори $200 мингни, энг кам пора миқдори $50 ни ташкил этган.