Авалроқ Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қотиллик бўйича Бош прокуратура қўшимча ахборот тақдим этди.
«Жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.
Аёл кўрсатувида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетганлиги учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганлигини билдирган.
Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган.
Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган, дейилади прокуратура хабарида.