Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Улуғнор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси А.Қ. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу институтига 14 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.