Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди
Мамлакатимизда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган. Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Ёз мавсуми бошланганига ҳали ҳечқанча вақт бўлмади. Юқоридаги рақамлар эса ҳақиқатда аянчли, инсонни хавотирга солади. Ҳурматли юртдошлар, ота-оналар, фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг, уларга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш асло мумкин эмаслигини тушунтиринг.