Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–780-сон, 23.06.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.