Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 25 июнь куни хонадонлардан бирида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 25 июнь куни соат 9:10 ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Шароф Рашидов тумани «Хайробод» МФЙ Бобуртепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари чиқарилган.
Қутқарувчилар воқеа жойига соат 9:22 да етиб борган. Ҳолат соат 9:49 да батамом бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш хонадонининг 20 квадрат метрлик шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
Ҳолатга қаровсиз қолдирилган вентилятор сабаб бўлган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.