Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда, “N.” МЧЖ раҳбари М.М. МДФ эшикларини ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш учун ҳудуддаги тижорат банкдан ажратилган 837,2 млн сўмлик кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.