Украина ҳукумати Россия билан ядровий хавфсизлик соҳасидаги иккита келишувдан чиқди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.
Украина ядровий тартибга солиш давлат инспекцияси бу бўйича маълумот берган. Шу тариқа, Киев мамлакатнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядровий хавфсизлик вазирлиги билан Россиянинг Ядро ва радиациявий хавфсизлик бўйича федерал назорати ўртасидаги ҳамкорлик шартномасини бекор қилган.
Шунингдек, Украина атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда хавфсизликни тартибга солиш соҳасида ахборот алмашинуви ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиққан. Келишувлардан чиқиш Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари билан боғлиқ. Шартномаларни бекор қилиш Украинанинг бир қанча идоралари, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан келишилган.