«UzAuto Motors» автомобиль ишлаб чиқаришни 47 фоизга оширди. Конвейерлардан кунига 1000 дан ортиқ машина чиқарилиб, завод тўлиқ қувват билан ишламоқда.
Бугун «UzAuto Motors» бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Март–апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобиль чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. Бу эса рақамларда ва натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Ҳар куни конвейерлардан 1000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилиб, завод тўлиқ қувват билан ишламоқда.
Аниқ маълумотларга тўхталадиган бўлсак, 2022 йилнинг январбь-май ойлари давомида «UzAuto Motors» заводида 126 246 та автомобил ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 47 фоизга кўпроқ. Шундай қилиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 40 452 дона автомобилни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 14 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев 1 майга қадар автомобил харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш борасида топшириқ берганди. Амма ҳали-ҳануз автомобиллар учун навбатлар ярим йилга чўзилмоқда.