Финляндия Россиядан кучли спиртли ичимликлар олиб киришни таъқиқлади.
Бундан ташқари, таъқиқ Финляндия ва Россия чегарасида божсиз сотиб олинган ичимликларга ҳам тегишли.
Финляндия Европа Иттифоқининг олтинчи санкциялар пакетига мувофиқ, Россиядан кучли спиртли ичимликлар олиб киришни таъқиқлади. Бу ҳақда Yle телеканали Финляндия божхона хизматига таяниб хабар берди.
Финляндия божхона бошқармаси катта инспектори Яркко Кескиненнинг тушунтиришича, гап ароқ, ликёр, «жин» ва виски импортини тақиқлаш ҳақида бормоқда. Пиво, сидр ва вино каби паст алкоголли ичимликларга санкциялар таъсир қилмади.
Кучли спиртли ичимликларни ҳам хусусий, ҳам тижорат импортнинг бир қисми сифатида олиб кириш таъқиқланади. Таъқиқ истисноларни, шу жумладан спиртли ичимликларни шахсий истеъмол учун ташишни назарда тутмайди.