Наманган вилояти Норин туманида 26 июнь куни автомактаб ўқитувчиси онлайн қимор сабаб ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, туманнинг Отбозор МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган 1989 йилда туғилган эркак Н.А. уйининг том қисмида ўзини осиб вафот этган. Қайд этилишича, у оилали, 1 нафар фарзанди бор, автомактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда онлайн қимор ўйинида ютқазиб қўйганидан оилавий келишмовчиликлар келиб чиққан. Оқибатда унинг руҳиятида салбий ўзгариш бўлган.
Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат бўйича Норин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.