NATO Россиядан ҳимояланишга ва Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Россиянинг Украинага бостириб киришининг бешинчи ойида NATO етакчилари Болтиқбўйи давлатлари ва Украинага ёрдам беришга ваъда бермоқда. Бундай қарор Мадриддаги уч кунлик саммитда қабул қилинади.
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Финляндия ва Швециянинг NATO’га қўшилиш бўйича аризаларига қўйилган ветони бекор қилишга чақириш режалаштирилган. Дипломатлар альянс етакчилари Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш, мудофаа учун қўшма харажатларни кўпайтириш, Хитойнинг ҳарбий кучайишига қарши курашиш ва Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш учун қўшимча қўшинлар жойлаштириш борасида келишиб олишини айтган.
Бундан ташқари, Испания NATO’ни Африканинг Саҳел минтақасидаги миграция ва жангарилар билан курашиш учун жанубий қанотига кўпроқ эътибор қаратишга ундамоқда.