Аҳоли яна тиббий ниқоб тақишга мажбур бўладими?

Саволга Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустам Икромов жавоб берди.

-Ҳозирча жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш бўйича Республика махсус комиссиянинг қарори келмади, бироқ соғлиқни сақлаш ва эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни маслаҳат берамиз. Айни дамда коронавируснинг омикрон штамми кўпроқ учрамоқда. Касалликка чалинаётганлар орасида 90% — эмланмаган фуқаролар. Қолгани 10% — эса вакцина олганига 1 йилдан кўп бўлган, иммунитети паст фуқаролар ёки ҳомиладор аёллар ва болалардир. Ҳозирга қадар рўйхатга олинган барча вакциналар ўз самарасини кўрсатмоқда ва шу муносабат билан мамлакатимизда айнан шу вакциналардан фойдаланиш давом эттирилади.