Янгиҳаёт туманида 20 000 дан ошиқ бўш иш ўрни яратилади



Куни кеча Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида журналист ва блогерлар иштирокида Туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ogoh.uz муҳбири ҳам иштирок этди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 Апрелдаги 12022 2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини ижтимоий – иктисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 177-сон карор дастурига кўра, туманда бир канча ислоҳотлар ва лойиҳалар амалга оширилиши режа қилинган.

Хусусан, Янгиҳаёт туманида жорий йилнинг январ-май ойларида жами 217 га тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шундан, 186 таси МЧЖ, 12 таси хусусий корхона на 19 таси оилавий корхона ҳисобланади. Натижада, туманда тадбиркорлик субъектлари сони 2481 тага етди.

2022-2024 йилларда 65 та лойиҳа, жумладан саноатни ривожлантириш буйича 46 та (2,3 трлн. сўм), хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича 11 та лойиха (1,3 трлн. сўм) ва замонавий уй-жойлар қуришни ривожлантириш буйича 8 та лойиҳа (6,1 трлн. сўм) амалга оширилиши режалаштирилган.

Соҳалар кесимида энг кўп лойиҳалар хизмат кўрсатиш (11 та), қурилиш материаллари саноати (10 та), замонавий уй-жойлар қуриш ва текстил ва тўқимачилик саноати (8 та) ҳамда озиқ-овқат саноатида амалга оширилади.

2022-2024 йиллар мобайнида жами 65 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 61 таси жорий йилда ишга тушиши кутилмоқда. Ушбу ислоҳотлар самараси ўлароқ, туманда жами 3003 та янги иш ўринлари яратилади.

Янги ҳаёт тумани, ТХАЙ худудида “SAYAT QURILISH” МЧЖ томонидан “Металл конструкциялар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида, 180 та иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 55 млрд. сўмни ташкил этиб, хорижий инвесторлар томонидан 2.5 млн. АҚШ доллар маблағ ажратилади. Ушбу саноат зонасини ишга тушириш 2022 йилнинг 4-чорагига мўлжалланмокда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 февралдаги “Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4979-сон қарорининг ижросига биноан, умумий қиймати 7.2 трлн. сўмга тенг 126 та таклиф лойиҳалар ишлаб чиқилган. Унга кўра, 18 840 та бўш иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.

Шу жумладан, “Янгиҳаёт” индустриал технопарк ҳудудида “ACCORD VISION” МЧЖ томонидан умумий қиймати 70 млрд. сўм бўлган “Сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга татбиқ этиш кўзда тутилган. Лойиҳани ишга тушириш ишлари 31.12.2024 йилда якунланади ва 50 нафар иш ўринлари яратилиши режа қилинган.