Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, “Фаровон” тўйхонаси олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Д. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ғ.га 38,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳридаги савдо мажмуаси автотураргоҳи олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаро Р.М. жами 3 300 АҚШ долларини фуқаро Д.га 35,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаро С.Т. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро Қ.га 33,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.