Енгил автомобилларнинг фақат орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлди;
Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишлаган шифокорларнинг маошига 100 ва 200 фоизлик устамалар тўланади;
Олис ва чекка ҳудудда ишлаётган шифокорларга ипотека кредитининг 50 фоизи қоплаб берилади;
Барча туман ва шаҳарларда «Хавфсиз йўл» индекси юритилади;
Давлат музейлари 22:00 гача ишлаши ва пуллик хизмат кўрсатиши мумкин;
Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади;
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади;
Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди;
«Оилавий шифокор» йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.