Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022-йил 27-июн куни соат тахминан 04:30 ларда Тойлоқ тумани “Боғизағон” маҳалласи Самарқанд кўчасида яшаган 1991-йилда туғилган Г.И. ўзининг яшаш уйи меҳмонхонасида кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, Г.И. Тойлоқ тумани “Боғизағон” маҳалласида яшовчи 1989-йилда туғилган О.Х. билан 2019-йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида 2 нафар 2019 ва 2021-йилда туғилган фарзанди бор.
Марҳуманинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.