Миср атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги Хургададаги акула ҳужумининг иккинчи қурбони ҳақида маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
“Атроф-муҳит вазири Ясмин Фуад Хургададаги Саҳл Ҳашееш курорти ҳудудида сузаётган икки аёлга акула ҳужум қилгани ҳақидаги маълумотни олганидан сўнг, Қизил денгиз мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузишни буюрди”, — дейилади хабарда. агентлиги изоҳида.
Қайд этилишича, бу воқеа юзасидан Миср расмийларининг биринчи расмий баёнотидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда австриялик аёлни акула ғажиб ташлаган, натижада у вафот этганди.