АОКАда 4 июль куни ўтказилган брифингда фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
Брифингда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров 1–2 июль кунлари тартибсизликларда катнашгани учун вокеа жойларда ушланган 516 нафар фуқаро ИИБга топширилганини қайд этди. Таъкидланишича, ҳозирда улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти, суриштирув натижасига кўра айримлари маъмурий чора кўлланилгандан сўнг кўйиб юбориляпти.
«1–2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жарохатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва огир ахволда булганлари бор, шу жумладан Жарохатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.
Масалан, Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича Куриклаш бошқармаси сафдори кукрак кисмидан ук отар жарохат олган, шу бошкарма яна бир сафдори чап оек болдири суяги епик синиши, 1 нафари Жиззах Миллий гвардия бошқармаси харбий хизматчиси бош мия очик жарохати, ҳамда Тошкент шаҳри Миллий гвардия бошқармаси сержант харбий хизматчи бош мия очик жарохати билан даволанишяпти», — деди Даврон Жуманазаров.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 1 июль куни соат тахминан 15:00 дан бошлаб айрим фуқаролар шаҳар Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирди. ИИВ ҳолат бўйича маълумот бериб, намойишчиларни амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилганини айтди. Вазирликнинг 1 июль соат 21:25 да эълон қилган маълумотида жамоат тартиби тиклангани алоҳида қайд этилган.
Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукусга етиб борди. Президент у ерда Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари унда Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, републикада 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган.