Россия Қорақалпоғистондаги муаммолар Ўзбекистоннинг фаол ҳаракатлари билан ҳал этилишига шубҳа йўқлигини таъкидлаган

Россия президентининг матбуот котиби Д.Песков «Қорақалпоғистон воқеалар»га муносабат билдирди.

Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Кремль Ўзбекистон ҳукуматининг фаол ҳаракатлари билан муаммолар ҳал этилишига шубҳа йўқлигини таъкидлаган.

«Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”.