Шу кунларда Россиянинг Европа бўйлаб газ таъминотини узиб қўйиш ҳақидаги қарори бутун Европа давлатларини хавотирга қўймоқда. Иқтисодчиларнинг айтишича, борди-ю шундай бўлса, бу ҳолат Европа мамлакатларидаги савдо ва бизнес билан боғлиқ мураккаб вазиятларни келтириб чиқариши таҳмин қилиняпти, дея хабар беради «The Guardian» нашри.
Ушбу ҳолатда Европа иқтисодиёти турли хил факторларга кўра зарар кўради. Жумладан, шундоқ ҳам энг катта экспорт бозори бўлган АҚШда талабнинг тушиши, Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши ортидан озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши билан иқтисодиётнинг янада пасайишига замин яратди.
2021 йилнинг иккинчи ярмида энергия нархлари кескин ошди. Бироқ, Россия-Украина можароси бу вазиятга қўшимча мураккабликни олиб келди. Бу орада Европа Иттифоқи, АҚШ ва Британия Россияни иқтисодий жиҳатдан яккалаб қўйиш йўлларини қидирди. Шунга қарамай, Европанинг энергияга бўлган талаби Россия билан боғликлигича қолмоқда. Россия раҳбари Владимир Путин эса ўзига йўлланган санкцияларга газ таъминотини узиш билан жавоб қайтармоқчи. Айни пайтда Германия, Болгария ва Полша бўйлаб газ борадиган баъзи қувурлар таъминотдан узиб қўйилган.
Америкалик таҳлилчи Морган Чизнинг фикрича, Россия Европа унга берган «оғриқ»ларга жавобан газ таъминотини узиш орқали улар ҳам шундай оғриқни ҳис қилиб кўриши йўлини танлади.
Жаҳон нефть бозорининг мустаҳкам тутқичи айни пайтда Россия томонида, — дейди М. Чиз.
Иқтисодиёт ва Бизнес Тадқиқот Маркази иқтисодчилари Кей Ньюфельд ва Жонас Кикларнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага ҳарбий уруши «ҳақиқий вайрон бўлган Европа кризис»ини яратди. Бу эса Европа мамлакатлари юзлашган мураккаб вазиятда жами беш имкондан атиги иккитаси қолганини англатади.
Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек ўтган ҳафта ОАВ га берган интервьюсида ҳукумат Россия томонидан узиб қўйилган газ қувурларининг қайта уланиши кечиктирилишидан, бу эса қишда бир қанча камчиликларни келтириб чиқаришидан чўчиётганини айтиб ўтган.
Шуниси аниқки, Европа юзлашаётган газ билан боғлиқ камчиликларда ўта мураккаб вазият келиб чиқиши турган гап. Негаки Европа давлатлари бир-бири билан фақатгина энергия бўйича ўзаро алоқа қилувчилар эмас, балки яхшигина умумлашган таъминот занжирлари билан ҳам боғланган, дейди мутахассислар Ньюфельд ва Кик.
Шу сабабдан Россия газига қарам бўлган Европа давлатлари айни вақтда муқобил таъминот топиш устида пойга қилмоқда.
Машҳура Карим тайёрлади