Хитойликлар инсоннинг фикрларини ўқийдиган сунъий интеллект яратди

Ушбу сунъий интеллект яратилишдан мақсад эса Хитой Коммунистик партияси аъзоларининг садоқатини ошириш ҳамда уларнинг қатъийлик ва дадиллик билан қилинган ҳаракатларини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Хитойда чоп этиладиган «The Times» нашри муҳбири Диди Тангнинг сўзларига кўра, ушбу сунъий интеллект тизими Ҳефеи миллий тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан яратилган.

Бу тизим инсоннинг юз ифодаси ва мия тўлқинларини аниқлаб, уларни таҳлил қилиш орқали ишлайди. Тизим ҳақидаги тўлиқ тафсилотлар 1 июль куни интернетга жойланган мақолада ўз аксини топган. Мақолада айтилишича, «бир томондан ушбу сунъий интеллект партия аъзоларининг қандай қилиб фикрларни қабул қилишини баҳолайди. Бошқа томондан эса ўша фикрлар учун ҳақиқий маълумотлар билан уларни таъминлайди».

Тадқиқот маркази СИ тизимини синовдан ўтказишда 43 та партия аъзосидан ёрдам беришини сўраган. Жараён қуйидагича кечган. Синов учун танлаб олинган киши киоск (газета, ширинликлар сотиладиган бутка)га киргач қаршисида турган камерага қарайди. Камера унинг юз ифодасини хотирада ёзиб олади ва таҳлил олиб боради.

Айтиш мумкин, бу каби мия тўлқинларини ўқувчи тизим хитойликлар учун янгилик эмас. 2018 йилда «South China Morning Post»ида мияни сканерловчи технология Ҳангжоудаги завод ишчиларида қўлланилиб кўрилгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Коммунистик Партия етакчиси, Президент Си Цзинпиннинг ишонишича, ушбу яратилган сунъий интеллект тизими «партиянинг садоқат тамойиллари учун муҳим»лиги таъкидланган.

Машҳура Карим тайёрлади