Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси россияликларни бу давлатга келишда Қорақалпоғистонни айланиб ўтувчи йўналишлардан фойдаланиш ҳақида огоҳлантирди.
Мурожаатда Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилгани кўрсатиб ўтилган.
«Россия фуқаролари Ўзбекистонга сафарларини режалаштиришда юқоридаги маълумотларга амал қилиши ва муқобил йўналишлардан фойдаланишлари керак», дейилади мурожаатда.
Шунингдек, элчихона фавқулодда ҳолат жорий этилгани сабабли «Нукус» аэропорти фаолияти комендантлик соати давомида чекланганини, аввалроқ белгиланган рейслар тўғриланган жадвал бўйича амалга оширилишини эслатган.
«Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Даут-ата-Тажен» автомобиль назорат-ўтказиш пункти орқали одамлар, транспорт воситалари ва юкларни ўтказиш вақтинча тўхтатилган», дейилади хабарда.