Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон тарафдан 5 та снаряд келиб тушгани хабар қилинди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.
«Шу йилнинг 5 июли Тахминан соат 16:20 ларда Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган.
Қайд этиш жоизки, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, бунинг натижасида инсон қурбонлари ва вайронагарчиликлар кузатилмаган. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бирлиги томонидан зарарсизлантирилди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда», дейилади хабарда.