Ҳаво ҳарорати бугун яна бироз кўтарилади

«Ўзгидромет» 6 июль куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.