- Тез- тез сайр қилиш. Ҳафтасига беш-олти марта ярим соат пиёда сайр қилишга ҳаракат қилинг.
- Нафас олиш машқлари. Медитация ва нафас олиш машқлари билан шуғулланинг, бу стресс гормонларини ишлаб чиқаришни бошқаришда ёрдам беради. Бошлаш учун нима қилиш керак — чуқур нафас олиш ва тинчланишни ўрганинг.
- Калийга бой овқатлар. Калий танадаги ортиқча тузлардан тезроқ қутилишга ёрдам беради, натрийнинг кўп миқдори қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин.
- Менюда тузни камайтиринг. Натрий қон босимини ошириши мумкинлигини айтиб ўтдик. Шифокорлар кунига 1,5 мг тузни гипертоник беморлар учун норма деб билишади.
- Қора шоколад. Шоколад таркибида флаваноллар мавжуд бўлиб, улар қон томирларини бўшаштириш ва қон оқимини кўпайтириш орқали қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.