Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкентда 9 июль куни айрим кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
- «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
Чилонзор тумани:
- «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
- «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;
Шайхонтоҳур тумани:
- «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
- «Шайх Зайниддин» масжиди одидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.
Юнусобод тумани:
- «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
- «Мирза Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳкўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
Яккасарой тумани:
- «Усмон бин Мазъун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
Яшнобод тумани:
- «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.
Хабарда айтилишича, шароит тақазо этганда Тошкентдаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:20 да ўқилади. Фуқароларнинг масжидларга келиб кетиши учун махсус автобуслар ташкил этилади. Шу куни метрополитен иши соат 04:00 дан бошланади.