Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июлдан 2-августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ота” – “Тажен” (автомобил) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.
Бундан ташқари, “Нукус-Бейнеу-Нукус” йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги “Даут-ота” дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.
Шунингдек, “Ақтау-Нукус”, “Ақтау-Урганч”, “Олмаота-Тошкент”, “Олмаота-Самарқанд” ва “Нур-Султон – Тошкент” йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;
Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.