Оиласи ва яқинларини ташлаб 30 йил мобайнида Япониянинг Сотобанари номли оролида яшаган 86 ёшли Масафуми Нагасаки, Япон ҳукуматининг мажбурлаши билан 2018 йилдан бошлаб шаҳарда яшай бошлади. Шаҳар ҳаётига кўниколмаган Масафуми, ҳукуматнинг рухсати билан яна қадрдон оролига қайтди. Оролга қайтганида кекса Масафумининг биринчи қилган иши устидаги либосларини ечиш бўлган.
Шаҳар ҳаётига ҳечам мослашиб кетолмаган ҳамда доим ўзини бахтсиз ҳис қилган Масафумининг оролга қайтишида Испаниялик тадқиқотчи Алваро Черезо жонбозлик кўрсатди.
Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан кейин ҳукумат қариянинг оролга қайтишига изн берди. Масафуми яна ўз масканида яшай бошлади.
Маҳаллий ҳокимият кекса Масафумини шифокорлар билан назоратдан ўтказишганини ва оролда, ёлғиз ҳолатда ҳаётдан кўз юмишидан қўрқишганини таъкидлаган. Тадқиқотчи Черезонинг айтишича, қарияга оролда яшашига рухсат беришганини хабар қилганида севинчдан кўзёшларини тута олмаган. Тадқиқотчи Черезо Масафумини оролгача кузатиб қўйган ва масканига қайтиши муносабати билан уни чин дилдан табриклаган.
Эслатиб ўтамиз:
2020 йилда Россия ўрмонларидан бирида отаси билан яшаётган тахминан 8 ёшда бўлган Маугли лақабли бола топилган эди.
Жорий йилда аниқланган олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ер юзида бугунги ҳаёт билан ҳамнафас турмуш кечирмаётган камида 100 та қабила бор. Бу одамлар Жанубий Америка чангалзорлари, Ҳинд ва Тинч океани оролларида ибтидоий ҳаёт кечиришади, цивилизация билан алоқада эмас.
Ана шундай қабилалардан бири 2008 йилда Амазонка ўрмонларида аниқланган. Худди ўша ерда Бразилияда ташқи дунёдан бехабар маҳаллий қабила топилган. Яқинда эса бразилиялик тадқиқотчилар кейинчалик «Ердаги энг ёлғиз одам» деб аталган эркакни аниқлашди. Унинг барча қабила аъзолари олишувда ўлдирилган, у чангалзорда ёлғиз 22 йил яшаган.
Дилбар Ражабова тайёрлади