Кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кундузи 32-37° бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.