2030 йилгача 100 ёшдан ошган кишилар сони 1 миллиондан ошиши кутилмоқда. 1900 йилдан буён 100 ёшдан ошганлар сони кўпайиб бормоқда. БМТ нинг аниқлашича 2021 йил ҳисоби билан дунё миқёсида 100 ёшдан ошганлар сони 621 мингдан зиёд. Бу рақамнинг 2030 йилгача 1 миллиондан ошиши кутилмоқда.
Жозефа Мариас ҳаётининг катта қисмини деҳқончилик билан ўтказган. 2022 йилнинг бошида ушбу кекса аёл 120 ёшини нишонлади. Унинг 22 та фарзанди бор. Онахоннинг туғилганлик гувоҳномасида таваллуд куни 1902 йил 7 феврал деб кўрсатилган. Маҳаллий телевидение уни “Дунёнинг энг кекса одами” деб эътироф этганди. Бироқ у Гиннес рекордлар китобига кира олмади. Чунки унинг бошқа бир рақиби бор эди.
ДУНЁНИНГ ЭНГ КЕКСА ОДАМИ РОҲИБА АНДРЕ
Ҳозирда дунёнинг энг кекса одами дея Франциялик 118 ёшли Луцила Рандон ҳисобланади. У “Роҳиба Андре” номи билан машҳурдир. Энг кекса эркак унвонининг эгаси эса 113 ёшли Венесуелалик Жуан Висенте Морадир. Роҳиба Андре ўз рекордини қўлдан бой бериши ҳам мумкин. Зеро, сўнгги йилларда дунё миқёсида 100 ёшдан ошганлар кўпайиб боряпди.
БУ РАҚАМЛАР 621 МИНГДАН ОШДИ
БМТ нинг олиб борган тадқиқотларига кўра, 1990 йилда 100 ёшга етганлар сони 92 000 та эди. Ўша вақтларда бу рақам ҳам катта натижа эди. Инсоният, аввалги наслларга қараганда янада яхшироқ дори-дармонлар кашф қилингани, озиқ-овқат ва турар жой масалаларида янада илгарилаб кетгани боис рақам тезликда юқорилаб кетди. БМТ бу борадаги хулосаларни аниқлаб қайд қила бошлаганида тахминан 1960 йиллар бўлиб, ўша пайтдаги ўртача умр 52 ёш деб кўрсатилганди. Албатта бу рақам турли давлатларда ҳар хил. Жумладан, Японияда ўртача умр 85 ёшни ташкил қилади. Африкада эса 54 ёш. Аниқланишича, кекса ёшдаги инсонларда сурункали касалликларга чалиниш кўп учрайди. Бирмингам Университети ҳужайралар биологияси мутахасиси профессори “Узоқ яшаш, яхши яшаш дегани эмас” дейди.
Профессор Лорднинг таъкидлашича, эркаклар ҳаётининг ўртача 16 йилини камқонлик ёки бошқа турли касалликлар билан ўтказади. Аёлларда эса бу муддат 19 йилни ташкил қилади.
110 ЁШДАГИЛАРНИНГ СИРИ
110 ёшга етиш янада қийин. Бостон Университетининг олиб борган тадқиқотларига кўра 5 миллион Америкаликдан фақат биттасигина 110 ёшга кира олади.
АҚШ да 2010 йилда 110 ёшдагиларнинг сони 60-70 та атрофида эди. 2017 йилда бу рақам 150 тага етди. Бу ёшдаги кексалар табиий равишда ёш борасида илмий изланишлар олиб бораётган олимларнинг эътиборини тортади. Профессор Лорд, “Бу кексалар аввалги илмий хулосаларни йўққа чиқаришяпди. Бунинг сабабини ҳалигача аниқлай олмадик” дейди.
110 ёшли кексаларнинг соғлиги ёшларига нисбатан анча яхши. Масалан, Жозефа Мариас ҳам кундалик дориларни ичмайди, ҳатто гўшт ҳам истеъмол қилади.
“БУНЧАЛИК ҲАЁТ ТАРЗИГА ЛОЛ ҚОЛАМАН”
“У баъзи нарсаларни эслай олмайди ва кўзлари яхши кўрмайди”.
76 ёшли Цицера “Онам аввалгидек юролмайди. Уни ҳамма жойга элтиб қўйишга тўғри келади. Лекин ҳаётининг аксар қисмини соғлом турмуш тарзига риоя қилмасдан яшаб ўтказган онамнинг бунчалик умр кечираётганига ҳайрон қоламан” дейди.
Brighton Университетида профессор Ричард Фрагер: “Бундай узоқ умр кўришни хоҳловчиларга биз ушбу кексалардан кўп яшаш учун тавсия олишларини айта олмаймиз. Чунки улар соғлом ва узоқ умр кечириш учун биз берадиган тавсияларнинг бутунлай аксини қилишган, уларнинг узоқ умр кўришининг бошқа сири бўлиши керак” деб таъкидлайди.
ГЕНЕТИКА БИЛАН БОҒЛИҚМИ?
Олимлар узоқ яшашда генетиканинг ҳам улкан роли бор деб ҳисоблашади. 100 ёки 110 ёшдан ошганлар кексаликка қарши ўзларини ҳимоя қила оладигандек хулоса келиб чиқмоқда.
Бугунги кунгача энг узоқ умр кўрган инсон 1977 йилда 122 ёшида вафот этган Француз фуқароси Жанна Калмет ҳисобланади.
Вашингтон Университети олимлари ушбу юз йил ичида инсоният 125 ҳатто 130 йил умр кечириши мумкин деб хулоса қилишмоқда.
Дилбар Ражабова тайёрлади