Мингга яқин мактаб директорлари ишдан бўшатилади

Қирғизистонда 5 йилдан ортиқ умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаганлар ишдан бўшатилади. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Мамлакат президенти «Давлат ва шаҳар таълим ташкилотлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича айрим чора-тадбирлар тўғрисида»ги тегишли фармонни имзолаган. Унга кўра, мактаб директорлари танлов асосида танлаб олинади ва 5 йилдан ортиқ ишлаган умумий таълим ташкилотлари раҳбарлари эса лавозимидан озод этилади.

Таъкидланишича, фармонга асосан мамлакатдаги 966 нафар мактаб директорнинг лавозимидан кетиши кутилмоқда.