Хитой яна бир сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

Хитой “Тианлиан-2-03” алоқа сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди.

Қурилма Хитой орбитал стансиясидан Ерга маълумот узатиб туради. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар берди.

Парвоз жануби-ғарбий Сичуан провинсиясидаги Сичан космик марказида амалга оширилди. Сунъий йўлдош орбитага “Лонг Марч 3Б” ракетаси орқали етказилиб, қурилма барча босқичдан муваффақиятли ўтди ва белгиланган нуқтага етиб борди.