Кўп тармоқли корпорациялардан бири бўлган Nоkia 1865 йили Финландияда ташкил этилган. Ўз вақтида дунёнинг энг катта уяли алоқа компанияси санальган ушбу бренд бугунга келиб ўз ўрнини йўқотиб қўйди.
Хўш, асли нима содир бўлган эди? Компаниянинг муваффақиятсизлиги ортидаги асл сабаб нима эди? Буни тушуниш учун эса, даставвал, Nоkia қай тарзда дунё саҳнасида энг катта ва машҳур брендга айлангани ҳақида тўхталиб ўтсак.
Дастлаб, Nоkia компанияси “Мобира” номли уяли алоқа компаниясини сотиб олади ва телефон аппарати қурилмасини ишлаб чиқара бошлайди. Бунинг ортидан,1982 йили ўзининг биринчи “Nоkia Мобира Сенатори” номи билан танилган автомобиль телефонини оммага ҳавола қилади. Унинг оғирлиги ва катталиги 10 кг келарди. 1984 йилда ўз номи билан, биринчи кўчма телефон “Nоkia Mobira Talkman” ни яратади. Ундан автомобилнинг ичида ҳам ташқарисида ҳам фойдаланиш мумкин эди. Унинг вазни 5кг бўлган. 1987 йил Nоkia аввалги телефонларга қараганда анча енгилроқ ва қулайроқ бўлган янги ихтиро “Nоkia Mobira CityMan” уяли алоқаси билан бутун дунёни ҳайратга солади ва исталган ерда ундан фойдаланиш имкони яратилади. Унинг вазни атиги 800 гр келарди.
“Mobira CityMan” компания учун ҳақиқатда катта муваффақият олиб келади. Бу маҳсулоти билан Nоkia дунёнинг энг машҳур компаниясига айланади. Тарихда 1991 йили Финландия бош вазири Гарри Голкери ушбу уяли алоқа воситаси орқали илк қўнғироқни амалга оширган шахс бўлган. 1992 йил Nоkia 1011 яратилади. Ушбу мобиль қурилма ҳам Европа ва АҚШ бўйлаб компаниянинг катта ютуқларидан бирига сабабчи бўлган. Энг катта сотув ҳажмига эга бўлган 2100 маркалари 1994 йилда чиқарила бошланган. Nоkia ушбу марка остида атиги 1 млн та телефон сотишни режалаштирган эди. Бироқ сотув ҳажми 20 млн гача ошиб кетган. Бу пайтга келиб компания ўзининг бир қанча режаларини олға сураётган даврда, катта бир хатога йўл қўйди: бозор имкониятларини тўғри баҳолай олмади.
1990 йили компания 9 йилдан кейин дунё бўйлаб мобиль қурилма фойдаланувчилари 40млн га етади деб башорат қила бошлаганди. Бироқ улар адашишганди. Аксинча, 1999 йилда фойдаланувчилар ҳажми 250 млн га етди. Шунга қарамай, Nоkia Моtorola компаниясини қувиб ўтди ва уяли алоқа қурилмаси ишлаб чиқариш бозорида етакчиликка эришди. Жаҳон бозорининг 25% улушуга эгалик қилган Nоkia нинг барча маҳсулот моделлари савдо айланмасида биринчи бўлади. Компания бу пайтда ўз маҳсулотларининг кўриниши ва ўзига хос хусусиятлари устида янгилик киритишда давом этарди.
2003 йилдан тортиб 2005 йилгача Nоkia 1100 ҳамда Nоkia 1101 уяли алоқа воситалари Nоkia’нинг энг кассабоп махсулотлари бўлган. Тез орада Осиё бозорининг 70% улушга эгалик қилиб, бозорни ўз назоратига олади. Бироқ бир йўлда муваффақиятсизликка учрайди.
Компания бозор жараёнларига ва шароитларига тўлиқлигича мослашишни кўзлаётганди. 2010 йилнинг охиригача iOS ва Аndroid Европа ва АҚШ бозорларига таништирилади. Хитойнинг ўзида кўплаб маҳаллий уяли алоқа қурилмалари яратилади. Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатларида Samsung ва Моторола арзонроқ ва яхшироқ моделда кенг тарқала бошлайди. Флип уяли алоқа воситаларини эслайсизми? Мото Разр ничи? 2010 йилгача кўпчилик телефон ишлаб чиқариш компаниялари Аndroid’ни танлайдилар. Аммо Nokia Симбиан билан ўралашиб қолди. Google ва Apple компанияларининг ташкил этилиши билан, Nоkia компанияси бозорда улар билан рақобат қилишни қийин деб топади. Энди компания бутун дунёнинг дастурий таъминотга эҳтиёжи бор аппаратларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратишда давом этди.
Стефен Элоп Nоkiaнинг янги ижрочи директорлигига ўтгач, хатолар устида қайта ишлашга киришади. Кўп нарсаларни ўзгартиришга уринади. Орқага қайтишга уриниб кўрмоқчи бўлганида хатога йўл қўяди. Улар Аndroid’ни танламоқчи эди. Лекин унинг ўрнига, windows ни танлашади. Бу Nоkia учун “тобутдаги сўнгги мих” бўлади. Windows операцион тизими билан ягона ва ноёб бўлиб қолмоқчи эди. Аммо улар англаган нарса шуки, Windows операцион тизими уяли алоқа қурилмалари билан яхши чиқишмасди. Бу тизим Аndroid ва iOS да миллионлаб дастурларга эга эди.
Nоkia экотизимга эга бўлмаган Windowsga бириктириб бўлинганди. Бир вақтлар уяли алоқа компанияси гигантлари қандай қилиб муваффақиятсизликка учрагани сабаби айни шу эди.
Инглиз тилидан Машҳура КАРИМ таржимаси