ЖССТ барча мамлакатларни ниқоб режимига қайтишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунё мамлакатларини COVID-19 тарқалишидан ҳимояланиш учун ниқоб ва бошқа усулларга қайтишга чақирмоқда. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Теодор Адханом Гебрейесус пандемияга қарши кураш бўйича йиғилиш якунида айтди.

Қайд этилган чора-тадбирлардан ташқари, ЖССТ дунёни коронавирус ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши курашишга, шунингдек, ҳар бир мамлакатда аҳолининг камида 70 фоизини эмлашга чақирди.Бундан ташқари ЖССТ вакцинация сертификатларидан фойдаланмасликка чақирмоқда. Унга кўра, сайёҳларни қабул қилувчи мамлакатлар ПЗР-тести натижаларини ҳам талаб қилиши керак.«Мен COVID-19 билан касалланганлар сони ортиб бораётганидан хавотирдаман, бу эса ҳаддан ташқари юк тушаётган соғлиқни сақлаш тизимлари ва тиббиёт ходимларига қўшимча оғирлик келтирмоқда», — дея Гебрейесуснинг сўзларини келтиради Sky News.Ўтган суткада дунё бўйлаб 1,2 миллион одамда коронавирус аниқланган, касалликдан 2228 та ўлим қайд этилган.