Бурун қонаши ўта жиддий касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкин. Кўпчилик бурун қонашига эътиборсизлик билан қарайди. Агарда бурун қонаши вақтида тўхтатилмаса, кўп қон йўқотиб ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Бурун қонашининг сабаблари қуйидагилар:
Бурун девори ва қон томир касалликлари;
Қонни суюқ ва қуюқлигини таъминловчи тизимлар бузилиши билан кечувчи қон касалликлари;
Қон босимининг кўтарилиши.
Жигар ва буйрак касалликлари.
Шунингдек, бурун қонашининг сабаби қон ва жигар касалликлари ёки қон босимини кўтарилиши бўлса, уларни вақтида даволамаслик касалликнинг оғир асоратланишига сабаб бўлади.
Акбар Мадалиев, шифокор