Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн. кишини ташкил этмоқда.
Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 % га ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.