АҚШ регулятори мамлакат ҳарбийларига TikTok’дан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
Тақиққа ижтимоий тармоқнинг хавфсизликка таҳдид солаётгани сабаб бўлган. Ҳарбийларнинг бир нечта бўлинмаларига TikTok’дан расмий қурилмаларда фойдаланиш тақиқланган, ундан шахсий қурилмаларда фойдаланиш мумкин. Федерал комиссия аъзоси Брендан Карр бу ҳал қилиниши керак бўлган муаммо эканини айтган. У Пекинга маълумот юборувчи иловага эга телефон ҳарбий объектлар ҳудудида қўлланилаётганидан ҳавотир билдирган.
«Шу тариқа у қўшинларнинг жойлашуви ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни узата олади», — дея қўшимча қилган Карр.
Ўз навбатида, TikTok вакили Федерал комиссия баёнотлари эскирган маълумотлар, махфийлик сиёсатини нотўғри тушуниш ва нотўғри ҳисоботларга асосланганини қайд этган.