Бодом сути сувга солиб қўйилиб, ивитилгач сизиб олинади. Баъзан унга шакар ёки асал қўшилади. Бозорда сотиладиган бодом сутларига одатда кам миқдорда бодом қўшилиб, сув кўпроқ қўшилади.
Гоҳида эса витамин ва минераллар билан бойитилади. 100 миллилитр бодом сутида ўртача 4 грамм протеин ва 120 миллиграм калций мавжуд.
Хўш, бодом сути чиндан ҳам соғлик учун фойдалими? Бодом сути ҳаммага мумкинми? Озиқ-овқат мутахасиси Никола Шубрук, BBC Good Food веб саҳифасида ёзишича, бодом сутининг 5 фойдали хусусияти бор:
- Бодом сути сут маҳсулотларидек эмас
Бодом сабзавотлар туркумига мансуб бўлганлиги боис сигир сутига аллергияси борлар ҳам ундан бемалол истеъмол қилиши мумкин. - Табиий лактозасиз Ҳайвонлар сутида мавжуд бўлган табиий лактозаларни барчанинг организми бирдек ҳазм қилолмайди. Бодом эса табиий лактозасиз, шу сабабли ҳам лактозага мослаша олмаган организмлар учун сутнинг муқобил варианти бўла олади.
- Калорияси паст Бошқа сутлар билан солиштирганда бодом сутининг калорияси анча паст. 100 миллилитр бодом сутининг калорияси 30 ёки 55 орасида. Бу кўрсатгич эса калорияга таъсирчан бўлган организмлар учун яхши танловдир.
- Яхши калций манбайи Сабзавотлар истеъмол қилишни хуш кўрувчилар учун бодом сути, мавжуд калций миқдорини янада орттиради. Бодом сутларида одатда ўртача 100 миллилитрдан 120 миллилитргача калций бўлади. Бу эса сигир сути билан баробар. Ёши катталар организми кунига 700 миллиграм калций қабул қилиши зарур. Уйда тайёрланган бодом сутлари эса бу талабга жавоб бермайди.
- Витаминга бой Айни пайтда бодом Е витаминининг манбайи ҳисобланади. Е витамини иммун тизимининг яхшиланишига ёрдам бериш билан бирга тери ва кўзнинг соғлом бўлиши учун ҳам муҳим антиокцидантдир.
Сотувдаги баъзи бодом сутларида D витамини билан бирга қўшимча витаминлар ҳам мавжуд бўлади. Асаб тизимига ёрдамчи бўлган B12 витамини ҳам одатда ҳайвонларнинг озуқасида мавжуд бўлган витамин бўлганлиги сабаб сабзавотли сутларда ушбу витамин кўпроқ бўлади.
БОДОМ СУТИ БАРЧАГА МУМКИНМИ?
Бирор жиддий сабаб бўлмаса бодом сутини ҳамма ичиши мумкин. Фақат аҳамият бериш лозим бўлган ўринлар бор.
Хусусан, пўстлоғи бор егуликларга аллергияси бўлган кишиларга мумкин эмас. Агар сизда шундай аллергия бўлса бодом сутини ичмаганингиз маъқул. Бир ёшдан бошлаб болаларга ҳам шакар ёки асал қўшилмаган сабзавотли сутлар бериш мумкин. Бироқ, бодом сутининг калорияси, протеини ва ёғ миқдори кам бўлганлиги боис болаларга кўп миқдорда берилмаслиги мақсадга мувофиқ, шунингдек, мунтазам овқатланиш рационига киритилмаслиги керак.
Доимий сабзавотли маҳсулотларга эҳтиёжи борлар эса зарурий витамин ҳамда минералларни олишлари учун витаминлар билан бойитилган бодом сутини истеъмол қилишлари лозим.
(Эслатма: Ушбу маълумотлар тиббий тавсия сифатида қабул қилинмаслиги керак. Бу билимлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсади билан берилди)
Дилбар Ражабова тайёрлади