Instagram раҳбари Адам Моссери ижтимоий тармоқда пулли обуналар ишга тушишини маълум қилди. Бу ҳақда «GSM Arena» хабар берди.
Блогерлар уларни ўз обуначиларига таклиф қилиши ва бу орқали пул топиши мумкин бўлади. Бунинг учун «Subscribers» дастурида рўйхатдан ўтиш керак. Шундан сўнг улар обуначиларидан эксклюзив контентни кўриш учун ойлик тўловни олади. Блогерлар мухлислар билан мулоқот қилиш учун эксклюзив чатлар ҳам ўтказиши мумкин. Чатда 30 тагача обуначи иштирок этади.
Бундан ташқари, баъзи видео ва фотосуратларни фақат обуначилар учун нашр қилиш мумкин. Бу хизмат постлар, сторислар ва жонли эфирга тааллуқлидир. Блогерлар бунинг учун 0.99 дан 99.99 долларгача пул сўраши мумкин.