Испанияда кузатилган жазирама иссиқлик беш кун ичида деярли 240 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда «EFE» хабар берди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача кўтарилган. 10 июлдан 14 июлгача бўлган даврда ҳаво ҳароратининг кескин ошиши оқибатида 237 киши вафот этган.
Ўлимлар сонининг энг юқори чўққиси 14 июль куни кузатилган. Бу даврда қиролликнинг 93 нафар аҳолиси вафот этган. Кўпинча 75 ёшдан ошган фуқаролар иссиқ ҳарорат қурбонига айланмоқда. Испания июнь ойида иссиқлик билан боғлиқ 829 кишининг ўлимини тасдиқлаган.